Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун “Стрессга қарши соғлом психологик иммунитетни шакллантириш” мавзусида соҳавий психологлар томонидан кенг қамровли тренинг машғулотлари ўтказилди
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун “Стрессга қарши соғлом психологик иммунитетни шакллантириш” мавзусида соҳавий психологлар томонидан кенг қамровли тренинг машғулотлари ўтказилди.
Мазкур тренингнинг асосий мақсади – ходимларнинг иш жараёнидаги руҳий зўриқиш ва стресс ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш усулларини ўргатиш ҳамда соғлом психологик муҳитни шакллантиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида психологлар томонидан амалий машқлар, тест синовлари ва гуруҳли таҳлиллар орқали ходимларнинг руҳий ҳолати ўрганилди. Шунингдек, қатнашчиларга стрессни бошқариш, эмоцияларини назорат қилиш, иш унумдорлигини ошириш ва жамоада самарали мулоқот олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
Тренинг жараёнида интерактив услублардан фойдаланилди, ходимлар ўзаро тажриба алмашиш, муаммоларни муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш имконига эга бўлдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан тренинг фойдали ва амалиётга йўналтирилган экани таъкидланди.