Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ Ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида "Кибержиноят ва кибергигиена" мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Бугунги рақамли асрда кибержиноятлар глобал хавф сифатида долзарб бўлиб, ҳар бир фуқародан юқори даражада ҳушёрлик ва технологиявий саводхонлик талаб этилади. Шу мақсадда Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ Ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари масъуллари томонидан "Кибержиноят ва кибергигиена" мавзусида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда кибержиноятларнинг турлари, уларнинг салбий оқибатлари ва олдини олиш чоралари батафсил тушунтирилди. Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва электрон почта орқали фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Пароль хавфсизлиги, икки босқичли аутентификация, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидалари ҳақида интерактив суҳбатлар ҳамда интернетда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш, бегона ҳаволаларга ўтмаслик, шубҳали аккаунтлардан сақланиш бўйича маслаҳатлар берилди.