Янгиликлар

17 Август 2024

НАЖОТ – ТАЪЛИМДА, ЗАКОВАТДА!

Минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган она заминимизнинг ҳар бир даврида жамият тараққиёти билим ва маърифат билан боғланганлиги буюк алломаларимизнинг қолдирган илмий-маърифий мероси орқали барчамизга маълум.
Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, вилоят Ҳарбий прокуратураси, Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида "Қўриқлаш" хизматининг 30 ёшгача бўлган ёш ходимлари ўртасида уларнинг билим салоҳияти ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил этилди. Турнир Наманган шаҳридаги “Заковат клуби” биносида бўлиб ўтди.
Турнирда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бошқармаси ва шаҳар-туман бўлимларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлардан иборат 14 та жамоа ғолиблик учун беллашдилар.
24 та савол асосида ўтказилган турнир якунига кўра 1 ўрин Норин тумани "Қўриқлаш" бўлими, 2 ўрин Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими, 3 ўрин эса Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларидан ташкил топган жамоалар эгаллади.
Ғолиб жамоалар "Қўриқлаш" бошқармасининг диплом ва пул мукофоти ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгашининг Хоразм вилоятига бепул саёҳат йўлланмаси билан тақдирландилар.