Янгиликлар

9 Сентябрь 2024

ДИНИЙ-ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ!

Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида тингловчилар билан “Диний экстремизмга қарши курашиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз!” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида ўтказилган тадбирларга Миллий гвардия Шахсий хавфсизлик бўлими, Дин ишлари қўмитаси, ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими вакиллари таклиф этилди. Тадбирларда мутахассислар томонидан бугунги глобаллашув ва тез суръатлар билан ўзгариб бораётган мураккаб ва шиддатли даврда ислом динини ниқоб қилиб олган кучлар интернет тармоқлари орқали ёшларнинг онгини бузиш ва ички парокандаликни келтириб чиқариш орқали бузғунчи ғояларини амалга оширишда ёшларни қурол сифатида фойдаланишлари, буни олдини олишда ёшлар маънавиятини турли таҳдидлардан асраш, уларнинг халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятини англаб етишида оила — маҳалла — таълим муассасаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш хусусида тушунчалар берилди.
Давра суҳбатларида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоб олдилар.