"КИТОБХОНЛИК – БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ"
Китоб умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Шу мақсадда, Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳар Марғилон кўчасида жойлашган Нодирабегим номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида Китобхонлар клуби аъзолари иштирокида китобхонлик тадбири ўтказилди.
Унда Китобхонлар клуби аъзолари томонидан ходимларга мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккурини ва дунёқарашини кенгайтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб мутолаасига меҳрини ошириш ва аждодларимиз томонидан бизларга қолдирилган улкан бадиий меросни авайлаб асрашимиз бўйича тушунчалар берилдилар.
Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўзларининг нақадар билимга эга эканликларини намойиш этдилар.