Янгиликлар

18 Январь 2025

Тарихий хотирасиз келажак йўқ

Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббат, садоқат, миллий анъаналарга ҳурмат рухида тарбиялаш ҳамда уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш орқалигина ҳам жисмонан ҳам маънан етук, ёт ғояларга қарши кучли ғоявий иммунитетга эга бўлган ватанпарвар авлодни тарбиялаш мумкинлиги бугун ҳеч биримизга сир эмас.
Шу мақсадда Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги 1-сонли давлат ихтисослашган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент очиқ осмон остидаги музейига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ўқувчи ёшларга Ахсикент ёдгорлиги тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бу эса, ўз навбатида, болажонларда ўзлари яшаб турган ҳудуд нақадар кўҳна эканлиги ва у ердаги топилмаларни кўриш орқали аждодлари нақадар заковатли инсонлар бўлганлигини англаш ва ўз тарихи билан фахр ва ғурур туюшларига туртки бўлди.