“АЖДОДЛАР ИЗИДАН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида вилоятдаги Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларни ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Беллашувда жамоаларга "Бобурнома", "Уфқ", "Жалолиддин Мангуберди", "Aмир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати", "Мирзо Улуғбек" каби ўнлаб бадиий асарлардан саволлар берилди.
Танловда 10 та жамоаларга буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат ҳаётида амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги 4 та китоб асосида савол-жавоб ташкил этилди.
Ушбу интеллектуал танловда иштирокчилар ўзларининг маънавий-мафкуравий дунёқарашларини ва иқтидорларини намойиш этдилар.
Кўрик-танлов мезонига асосан икки босқичда ўтказилган беллашувларда жамоалар ичида вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ёшлари жамоаси яққол устунлик билан фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.