Янгиликлар

1 Апрель 2023

“АХСИКЕНТ” ЁДГОРЛИГИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлод онгида ватанга муҳаббат авлод аждодлардан қолган анъаналарга ҳурмат миллийликга садоқат, миллий ғурур ва миллий онг туйғуларини шакллантиришда энг аввало ўзимиз яшаб турган тупроқ тарихини чуқур англатиш, кимларнинг авлоди эканлигини тушунтириш ва уларга муносиб бўлишга ундаш керак.

Бу йўлда эса бизга биринчи навбатда аждодлардан қолган тарихий маданий мерослар билан ёш авлодни таништириш ва англатиш масъулияти юклатилади. Шу мақсадда Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Мингбулоқ туманидаги 14-сонли мактаб ўқувчилари учун “Ахсикент” очиқ осмон остидаги музейига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида мутахассис тарихчилар томонидан ўқувчи ёшларга бу ерда ўрганилган шаҳар қолдиқлари ва уларнинг тааллуқлилик даври ҳақида, шунингдек ўша давр аҳолиси, уларнинг турмуш тарзи тўғрисида маълумотлар беришди.