“ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ” ШИОРИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Инсон саломатлиги жисмоний тарбия ва фаол ҳаракатлар, соғлом турмуш тарзи орқали мустаҳкамланса, афсуски, жамиятда ўз саломатлигига бефарқ, билиб билмай гиёҳвандлик дея аталмиш қора кўчага кириб қолаётганлар ҳам учрамоқда. Айниқса интернет тармоғи орқали турли кўринишдаги гиёҳвандлик моддаларининг тарғиб этилаётганлиги эса кишидан ҳар қадамда огоҳликни талаб этмоқда.
“Гиёҳвандлик – аср вабоси” шиори остида ташкил этилган давра суҳбатида Самарқанд шаҳар “Қўриқлаш” бўлими шахсий таркиби иштирок этиб, ушбу заҳри қотилнинг салбий жиҳатлари, турли таркибида наркотик моддаларни ўзида сақловчи моддалар инсонни ҳам ақлий ҳам жисмоний таназзулга етаклаши ҳақида сўз борди.
Шу билан бирга мутахассислар қўриқланаётган объектларга қора дорини олиб киришга уриниш каби нохуш ҳолатлар учрамаслиги учун янада сергаклик билан хизмат олиб бориши, назоратни янада кучайтиришлари, ҳар бир назорат ўтказиш постларида фуқаролар, ишчи-хизматчиларнинг шахсий ва бошқа турдаги буюмларни диққат билан кўздан кечиришлари, қўриқдаги жойларни хавфсизлигини таъминлаш баробарида эртамиз эгаларининг ҳам соғлом бўлиб ўсишларида кўмакдош бўлишини эътироф этдилар.
Турли кўринишларда тарқатишга ҳаракат қилинаётган наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, айниқса, қўриқдаги турли бино ва иншоотларга ушбу ажал уруғини киришига йўл қўймаслик ҳар бир ходимдан катта эътибор, ўз ишига янада масъулият билан қарашни, хизмат бурчини виждонан бажаришини талаб этиши тушунтирилди.
Очиқ ва самимий тарзда ташкил этилган мулоқот савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.