Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида Нукус шаҳридаги 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни уюштирилди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчи, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда ДХХ масъуллари ҳамкорлигида жорий йилнинг 3 чораги якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Наманган тумани Олахамак маҳалласида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Миллий гвардия ёшлар билан ҳамнафас” шиори остида ёшлар учун махсус сайл ташкил этилди. Ушбу тадбирда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, вилоят ҳарбий прокурори ва вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёшларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирокида профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси шахсий таркиби иштирокида содир этилаётган транспорт билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.