Янгиликлар

31 Октябрь 2024

ЙЎЛЛАРДА СОДИР ЭТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси шахсий таркиби иштирокида содир этилаётган транспорт билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда малакали мутахассислар томонидан Йўл ҳаракати қоидалари, хавфсизлик чоралари ва аварияларнинг олдини олиш усуллари бўйича тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.
Тадбирда қиш мавсумида Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўлда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари ва ўз хизмат вазифаларини масъулият билан бажаришга чақирилди. Шу билан бирга республикамиз бўйлаб содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари видеороликлар тарзида шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.
Бундай тадбирлар, албатта, транспорт воситаларидаги ҳаракатларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўллардаги нохуш ҳолатларни камайтиришда муҳим роль ўйнайди.