Янгиликлар

4 Ноябрь 2024

Мактаб ўқувчилари учун навбатдаги очиқ эшиклар куни уюштирилди

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида Нукус шаҳридаги 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни уюштирилди.
Тадбир аввалида мутахассислар томонидан шахсий таркиб учун яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Шундан сўнг ўқувчилар ўқув марказида психологик хизмат кўрсатиш сифатини, хизмат хоналари ва махсус техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
Тадбирнинг якунида мутахассислар томонидан от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилиб, ушбу йўналишлар бўйича ёшларга кўплаб маълумотлар бериб ўтилди.