Шахсий таркиб иштирокида профилактик учрашув бўлиб ўтди
Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирокида профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ҳарбий прокуратура масъуллари томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида тизимда ижрочилик ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди ва булар учун жавобгарлик асосларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган тадбир давомида масъуллар ўзларининг амалий тажрибаларига таянган ҳолда хизматда дуч келиши мумкин бўлган муаммоларга муносиб ечим топиш бўйича зарурий тавсиялар беришди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.