Янгиликлар

27 Август 2025

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида "Қатағон қурбонлари – Миллат фидойилари" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги Қатағон қурбонларини хотирлаш музейи директори тарих фанлари номзоди А.Қудияров иштирок этиб, ходимларга ушбу инсонларнинг ҳаёти ва хизматлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирдан сўнг, соҳа вакиллари Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги Қатағон қурбонларини хотирлаш музейига таклиф этилиб, музей ходимлари томонидан Қатағон қурбонларининг картиналари ва уларнинг ҳаёти, юрт осойишталиги йўлида қилган хизматлари шунингдек, бугунги кунда уларнинг тарихи ҳақида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалари бериб ўтилди.

Тадбир борасида соҳа ходимлари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавобларини олди.