Янгиликлар

21 Октябрь 2024

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

Бугун Фарғона, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда малакали мутахассислар иштирок этиб, йиғилганларга Ўзбек тилининг тарихи, аҳамияти ва бугунги кунда тилимизни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот бердилар.
Бундан ташқари, Ўзбек тилининг бой ва гўзал бўлиши, унинг халқимиз маданияти ва тарихи билан узвий боғлиқлиги, шунингдек, миллий тилни янада ривожлантириш ва келажак авлодларга мерос сифатида етказиш масъулияти ҳақида сўз юритилди.
Иштирокчилар ҳам Она тилимизнинг қадр-қимматини янада юксалтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг ходимлар ўртасида “Энг яхши ёш адиб” ва “Энг яхши шоир” кўрик-танловлари ўтказилди. Ушбу танловларда ходимлар ўз ижодлари билан иштирок этиб, шоирлар ўз шеърларини тақдим этдилар. Танлов орқали ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, уларни ўзбек тилига муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсад қилинди.

 

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu