Тошкент минтақавий ўқув марказида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган ўқув машғулоти ташкил этилди
Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда, Тараққиёт стратегияси маркази бўлим бошлиғи Ф.Хакимов иштирок этиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ҳамда ушбу стратегия доирасида ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ислоҳотлар хусусида зарурий маълумотлар етказди.
Шунингдек, бугунги кунда халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат ва қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.