Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий

7 Декабрь 2025

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан "Конституция – бахтимиз пойдевори" шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, марказда таҳсил олаётган тингловчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида куни кеча Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейига саёҳат ташкил этилди.

Экскурсияда тингловчилар музейда жойлашган турли мавзулардаги экспонатлар билан танишиб, халқимизнинг бой маданий тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. Экскурсия таълим жараёнининг муҳим элементига айланди: тингловчилар нафақат дунёқарашларини кенгайтирдилар, балки Ўзбекистоннинг замонавий маданий ўзига хослигига асос бўлган кўп асрлик анъаналарнинг яққол далилларини ҳам кўрдилар.