Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий

27 Сентябрь 2025

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган тадбир

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Информация технологиялари жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъуллари томонидан ўқув маркази доимий шахсий таркиби ва тингловчилар орасида "Кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган барча зарур чораларни кўриш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида тингловчилар ҳозирги глобаллашув жараёнида салбий иллатлари Кибержиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумотларга эга бўлишди. Бундан ташқари, киберхавфсизликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар интернетда энг кенг тарқалган фирибгарлик схемаларини намойиш этиб, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш усуллари ҳақида сўзлаб беришди. Иштирокчилар фишинг сайтларини аниқлаш, онлайн банкингдан хавфсиз фойдаланиш ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ҳимоя қилишни ўргандилар. Олинган билимлар тингловчиларга нафақат ўзларини хавфсиз сақлашга, балки минтақа аҳолисининг умумий киберсаводхонлик даражасини оширишга ҳисса қўшишга ёрдам беради.

Тадбир давомида марказ тингловчилар зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоб олишди.