Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий

18 Октябрь 2025

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ходимлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультети ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Мазкур тадбирда талаба ёшлар ўқув маркази фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан таништирилди. Тадбир вақтида марказ ўқув жараёни бўйича маълумотлар, китобхонлик ҳамда от спорти бўйича дарслар ташкил этилди. Шунингдек, бўлинма бошлиғи, психолог майор Р.Тилеумуратов томонидан "Ёшларнинг эркин фикр юритишида юзага келадиган муаммолар" мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.

Бундай учрашувлар нафақат ёшларни касбга йўналтиришга, балки ўсиб келаётган авлодда ватанпарварлик ва ўз мамлакати келажаги учун масъулият туйғусини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.