Фарғона минтақавий

13 Ноябрь 2025

Фарғона минтақавий ўқув марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Фарғона минтақавий ўқув марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Фарғона давлат университетининг Жаҳон тиллари кафедраси талабалари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Тадбир давомида талабалар ўқув марказидаги тингловчилар ва ходимларнинг хизмат фаолияти, уларнинг махсус ва касбий тайёргарлик машғулотлари, қўл жанги санъати ҳамда бошқа амалий машғулот жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Иштирокчилар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолиятини кўздан кечириш асносида бу касбнинг шарафли ва масъулиятли эканлигини англаб, ватанпарварлик руҳлари янада юксалганини таъкидладилар.
Шунингдек, ёшлар ўқув марказида тингловчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ва таълим жараёни билан,  шу жумладан, кутубхона, ўқув аудиториялари ва дам олиш масканлари билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир ёшлар қалбида ҳарбий соҳага қизиқиш ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.