Тошкент минтақавий

10 Октябрь 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда тингловчилари иштирокида “Рақамли иқтисодиётда кибержиноятлар – бугунги кунда асосий таҳдидлардан бири” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда тингловчилари иштирокида “Рақамли иқтисодиётда кибержиноятлар – бугунги кунда асосий таҳдидлардан бири” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Ушбу семинар давомида иштирокчилар интернетдан фойдаланишда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, онлайн тўловларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда киберҳужумлардан ҳимояланиш усуллари ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишди. Бундан ташқари, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларни очиқ қолдирмаслик, смартфон ҳамда компьютер тизимларини мунтазам янгилаб бориш каби муҳим маслаҳатлар тақдим этилди. Киберфирибгарлик қурбонига айланмаслик учун реал ҳаётда учраётган ҳолатлар мисолида тушунтиришлар берилди.

Бу каби тадбирлар киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш, интернетдаги турли таҳдидлардан огоҳлантириш ва шахсий ҳамда молиявий маълумотларни ҳимоя қилишга ўргатишга хизмат қилмоқда.