Жиззах минтақавий

3 Август 2024

“ЗУККО КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази доимий шахсий таркиби ҳамда тингловчилари орасида ўзбек адабиёти, бой тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, яқиндан таништириш ва тўпланган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Зомин тумани Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Унда марказ ходимларидан тузилган “Қалқон”, бошланғич тайёргарлик курси тингловчиларининг “Ёш гвардиячилар”, қайта тайёрлов курси тингловчиларининг “Билимдонлар” ҳамда ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари тингловчиларининг “Темурбек издошлари” жамоалари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танлов қизғин ҳамда музокараларга бой тарзда ўтказилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида иқтидорли тингловчилар томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари тингловилар ва тадбир меҳмонларида илиқ таассурот қолдирди. Кўрик танлов тўпланган баллар ҳакамлар ҳайъати томонидан сарҳисоб қилиниб якунда фахрли 3 ўринни “Ёш гвардиячилар” жамоаси, фахрли 2 ўринни “Билимдонлар” жамоаси ҳамда фахрли 1 ўринни “Қалқон” жамоалари эгаллашди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга марказ бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларимизнинг билим салоҳиятини ошириш ҳамда мутолаа маданиятини ривожлантиришдан иборатдир.