Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ходимлари томонидан Қон марказида ташкил этилган “Мен донорман” акцияси доирасида қон топшириш ишларида фаол иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ходимлари томонидан Қон марказида ташкил этилган “Мен донорман” акцияси доирасида қон топшириш ишларида фаол иштирок этди.
Ихтиёрий равишда қон топширишга келган ўқитувчи ва тингловчилар дастлаб малакали шифокор кўригидан ўтганларидан сўнг, тегишли тартибда қон топширдилар. Ушбу акция давомида топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун юборилиши белгиланган.
Бундай тадбирларни ўтказиш улкан ижтимоий аҳамиятга эга: мунтазам равишда қон топшириш шошилинч ва режали тиббий ёрдам учун зарур компонентлар захирасини шакллантириш имконини беради. Ихтиёрий донорлик нафақат ҳаётни сақлаб қолади, балки жамиятда ўзаро ёрдам маданиятини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади, бошқаларнинг соғлиғига масъулиятли муносабатда бўлиш намунасини кўрсатади.