"Диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсад-муддаолари, уларнинг сохта даъволари" мавзусида семинар бўлиб ўтди
Куни кеча Тошкент минтақавий ўқув марказида шахсий таркиб ҳамда тингловчилар иштирокида "Диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсад-муддаолари, уларнинг сохта даъволари" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси масъул ходими иштирок этиб, бугунги кунда бизнинг юртимиз тинч, халқимиз осойишта ҳаёт кечираётганини қайд этди.
Бу борада тинчлик даврининг қадрига етиш алоҳида аҳамият касб этишини, ҳар биримиз бугунги осойишта кунларнинг қадрига етиб, шукроналик туйғуси билан яшашимиз кераклиги, хизмат вазифаларини янада масъулият ва шахсий жавобгарлик билан бажариш, ҳар қандай кутилмаган таҳдид ва хавф-хатарларга тайёр туриш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, бугунги кунда дунёда турли диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсадлари ҳақида етарли билимга эга бўлиш, уларнинг сохта даъволарини ажрата олиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Бундай тадбирлар жамиятимизнинг бирлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаб, тўғри дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради ва диний масалаларга нисбатан танқидий фикрлашни ривожлантиришга кўмаклашади.