"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда Она-Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча минтақавий ўқув маркази ташаббуси билан ҳозирги вақтда ўқув марказида бошланғич тайёрлаш ўқув курсларида таълим олаётган ходимлар дастлаб, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармасига ташриф буюриб, бу ерда "Қўриқлаш" хизмати тарихига оид ташкил этилган музейи кўргазмалари билан танишиб, узоқ йиллар мобайнида "Қўриқлаш" хизмати томонидан амалга оширилган ишлар, хизмат воситалари, буюмлар, шу даврларда хизмат қилган раҳбарларнинг фаолияти, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат мобайнида ҳамда спорт мусобақаларида эришган ютуқлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг, тингловчилар Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига олиб борилди. Музей ходимлари томонидан тингловчиларга бу музейга асос солган машҳур рассом И.В.Савицкийнинг ҳайти ва унинг ижоди, картиналари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Барчамизга маълумки, бу музейда дунёга машҳур рассомлар томонидан ишланган экспонатлар ўрин олган. Ижодкорларнинг чизган картиналарининг мазмун-моҳияти, нималар тасвирга олинганлиги, шу билан бирга Қорақалпоқ халқининг миллий буюмлари ва кийим-кечаклари бўйича маълумотлар берилди.