Фарғона минтақавий

8 Октябрь 2025

Фарғона минтақавий ўқув марказида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Фарғона минтақавий ўқув марказида ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилиниши, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан "Йўл ҳаракати қоидалари. Ҳайдовчилик маданияти ва ҳайдовчининг мажбуриятлари ва унга бўлган талаблар" ҳамда “Йўл ҳаракатини олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона ҳарбий суди ва вилоят ИИБ ЙҲХБ масъуллари иштирок этиб, юқоридаги мавзулар юзасидан маърузалар қилди ва тингловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан атрофлича маълумотга эга бўлди.

Бундай тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга масъулиятли муносабатни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса пировардида йўлларда хавфсизликни ошириш ва жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.