Тошкент минтақавий

9 Апрель 2025

Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф ташкил этилди

Буюк саркарда, давлат арбоби, Темурийлар сулоласи асосчиси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689-йиллиги муносабати билан Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришлари таъминланди.
Ташриф давомида тингловчилар буюк саркарданинг ҳаёти, фаолияти, ҳарбий юришлари ва илм-фан маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, музейда мавжуд экспонатлар, тарихий ҳужжатлар, хариталар, кўрол-аслаҳа намуналари, санъат асарлари ва бошқа турдаги кўплаб тарихий буюмлар билан яқиндан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу "тарих кўзгуси" нафақат музей сифатида, балки Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи илмий марказ сифатида халқимизнинг давлатчилик тарихини ёритиб берувчи, аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий меросини ўзида мужассамловчи ва илмий тадқиқ этиб келажак авлодга етказувчи ягона объект ҳам ҳисобланади.