Тошкент минтақавий

8 Октябрь 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази ходимлари учун маданий тадбир

Қўриқлаш департаментининг Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби, тингловчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг дам олиш кунларини мароқли ўтказишлари ва маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришлари таъминланди.

Саёҳат давомида меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мажмуа экспозицияси билан танишди. Унинг мамлакат мустақиллигини қўлга киритиш ва давлатчиликни барпо этишдаги тарихий хизматига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёдгорлик мажмуаси меҳмонлари ноёб экспонатлар: тарихий фотосуратлар, хорижий давлатларнинг эсдалик совғалари, декоратив-амалий санъат асарлари ва ҳайкалтарошлик намуналарини томоша қилиш имкониятига эга бўлди.

Мажмуага ташриф буюриш тадбир иштирокчиларига Биринчи Президент шахсининг мустақил Ўзбекистон тарихидаги аҳамиятини янада чуқурроқ англаш ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш имконини берди.