Коррупцияга қарши кураш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
Тошкент минтақавий ўқув марказида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан "Коррупцияга қарши кураш – ҳар биримизнинг бурчимиз!" мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга коррупция тушунчаси, унинг жамият тараққиётига таъсири ҳамда бундай иллатнинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир давомида амалий мисоллар ва видеороликлар орқали мавзунинг долзарблиги ёритилди. Иштирокчилар фаол тарзда баҳс-мунозараларда иштирок этиб, ўз фикр ва таклифларини билдиришди.