Тошкент минтақавий

22 Август 2024

Алоқа тарихи музейига саёҳат ташкиллаштирилди

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг билими ва дунёқарашини янада ошириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга, бебаҳо тарихий ва маданий меросимизга бўлган ҳурмат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш, шу билан бирга мамлакатимизнинг ноёб алоқа тарихи билан яқиндан танишишларини таъминлаш мақсадида "Алоқа тарихи" музейига ташриф буюришлари ташкиллаштирилди.
Ташриф давомида ходимлар алоқа тарихига оид етти мингдан зиёд экспонатлар, алоқа соҳаси турлари, жумладан, почта, телеграф, телефон, радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, космик алоқа, замонавий алоқа технологияларининг ривожланиш тарихи билан яқиндан танишдилар.