Жиззах минтақавий

24 Декабрь 2024

Театр – ҳаёт ва саҳна кўзгуси

Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маъданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон, жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази доимий шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари билан Янги йил байрамини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида Жиззах вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган “Олмос ботирнинг янги саргузаштлари” спектакли ва Янги йил оқшоми мусиқали концерт дастурига таклиф этилди.
Марказ томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбирлари болажонларнинг қувончига сабаб бўлиб, уларга кўтаринки кайфият улашди. Иштирокчилар мазкур спектакль орқали ўзлари учун зарур бўлган “маънавий хазинага” эга бўлдилар десак муболаға қилмаган бўламиз.