Тошкент минтақавий

25 Октябрь 2024

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг Абдулла Қодирий уй-музейига ташриф буюришлари таъминланди

Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиёт ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг Абдулла Қодирий уй-музейига ташриф буюришлари таъминланди.
Ташриф давомида ходимлар, адибнинг ҳаёти ва ижоди йиллари хронологияси, қатағон йиллари экспонатлари ҳамда мустақиллик йилларида ёзувчига кўрсатилган эҳтиром акс этган экспозициялар билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари ёзувчи Абдулла Қодирийнинг асарлари ва тарихий қўлёзмалари билан яқиндан танишди. Шунингдек, ёзувчининг ҳайкали пойига гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.