Андижон вилоятида Миллий гвардия ходимлари донорлик акциясида фаол иштирок этишди
Ғазал мулки султони – Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш, баённома тузиш ҳамда қарор чиқариш тартиби юзасидан ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида “Навоий издошлари” номли интеллектуал ўйини ўтказилди.
Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси тизимидаги кинолог мутахассислар ўртасида вилоят биринчилиги учун хизмат кўпкураши бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида доимий шахсий таркиб ҳамда тингловчилари орасида ўзбек адабиёти, бой тарихи ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, яқиндан таништириш ва тўпланган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида ёзувчи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида республикамизнинг барча ҳудудларида манзилли ишларни олиб борилмоқда.
Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида қатор ҳарбий-ватанпарварлик, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида ҳам, тизимда хизмат олиб бораётган ҳарбийлар ва "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг оила аъзолари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.