Янгиликлар

13 Май 2023

ЗИЁ МАСКАНИГА ТАШРИФ

Самарқанд вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг интеллектуал салоҳиятини янада кучайтириш, китоб ўқишга бўлган қизишларини ошириш ҳамда, соҳага оид янги билимларни эгаллаш мақсадида кутубхоналарга ташрифлар уюштирилиб борилмоқда.

Куни кеча Самарқанд вилоятида жойлашган Пушкин номидаги ахборот-кутубхона марказига Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари билан экскурсия ташкил этилди. Мазкур масканда бугунги кунда 5 мингдан ортиқ турли бадиий, тарихий ва публицистик илмий-оммабоп асарлар мавжуд бўлиб, бу ерда ходимлар ўзларига керакли бўлган барча турдаги китобларни аудио ва электрон шаклида ҳам мутолаа қилиш имкониятига эга бўлишмоқдалар.

Энг асосийси бу ерда ходимларнинг маънавий ва маданий хордиқ чиқаришлари вилоят "Қўриқлаш" бошқармасининг Кадрлар бўлими тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлинмасининг масъул ходимлари томонидан самарали ташкиллаштирилиб борилмоқда.