Янгиликлар

7 Март 2024

ТИЗИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниев Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби мард ўғлонларимизни, Тўмарис каби жасур, Зулфияхонимдек асл ўзбек аёлига муносиб издош бўла оладиган қизларимизни тарбиялаб, вояга етказиш билан бир қаторда, мамлакатимиз тинчлик ва осойишталиги йўлида туну-кун хизмат қилиб, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жонбозлик кўрсатаётган жонкуяр хотин-қизларни гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклади ҳамда уларга ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
Соҳа равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходималарга "Миллий гвардия фидойи ходими" ҳамда "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбир давомида, кўплаб ходималарга самарали хизматлари учун ташаккурномалар билдирилди. Иштирокчиларда кўтаринки кайфият бахш этган маросимда тақдирланганлар юксак ишонч ва эътирофдан мамнун эканлигини, бундай эътибордан руҳланиб, тизимда янада масъулият ва шижоат билан фаолият юритишларини таъкидладилар.