САЛОМАТЛИК – ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ГАРОВИ!
Бугунги кунда республикамизнинг барча ташкилот ва муассасаларида ходимлар ва ишчи-хизматчиларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини сақлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тренингда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси малакали шифокорлари иштирок этиб, иштирокчиларга касаллик аломатлари пайдо бўлганда ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик қандай салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунчалар беришди.
Шунингдек, шахсий таркибнинг соғлигини асрашга йўналтирилган ишларни янада жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбати якуни қизғин савол-жавобларга уланиб, иштирокчилар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришди.