СОҒЛОМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Ички ишлар поликлиникаси мутахассис шифокорлари билан ҳамкорликда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт олдини олиш, шунингдек соғлом турмуш тарзига риоя этишда тўғри тавсиялар бериш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида сурункали ва юқумли ҳамда бошқа касалликларни олдини олиш, шунингдек, болалар соғлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Малакали шифокор мутахассислар томонидан тегишли текширувлар ўтказилиб, даволаш профилактика ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, тиббий кўрик давомида уларга соғлом турмуш тарзини шакллантиришда доимий жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш, тўғри овқатланиш рационига амал қилиш борасида тегишли маслаҳатлар берилди.