Янгиликлар

16 Февраль 2024

ЎҚИТУВЧИЛАР ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИБ КЕЛИНМОҚДА

Республикамиз бўйлаб барча таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг сабабсиз дарс қолдиришларининг сабабларини ўрганиш ва ота-она ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Миллий гвардия ходимлари ҳамда масъул идоралардан иборат ишчи гуруҳлар ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Хусусан, мактабларга ташриф буюрилиб, директор ҳамда ўқитувчилар билан учрашув ўтказилмоқда. Мазкур учрашувларнинг навбатдагилари Наманган, Фарғона, Навоий, Сирдарё, Жиззах ҳамда Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтди. Тадбирларда Миллий гвардия ҳудудий "Қўриқлаш" бошқармалари раҳбарлари томонидан мактаб ўқувчиларининг давоматлари таҳлил қилиниб, юқори синф ўқувчилари билан боғлиқ муаммолари ва уларнинг ечимлари борасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди. Учрашувлар доирасида “Мактаб – ота-она – маҳалла” тамойили асосида иш олиб боришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир гуруҳ фидокор ва жонкуяр ўқитувчилар ҳамда таълим муассасалари директорлари эътироф этилиб, уларга "Қўриқлаш" бошқармалари бошлиқларининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.