Янгиликлар

22 Декабрь 2024

"Заковат" интеллектуал баҳслари ўтказилди

Ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг мантиқий фикрлаш доираларини кенгайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мазкур танловда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жами 8 та жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 1 ўринни Ички ишлар бошқармаси, 2 ўринни "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда 3 ўринни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси жамоалари эгаллашди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мазкур тадбир, албатта, куч тузилмаларидаги ҳарбийлар ва ходимлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада кучайтиришга хизмат қилади.