Янгиликлар

20 Ноябрь 2024

Мис кабелларини ўғирлаб кетаётган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 01:45 ларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани қўриқловидаги “Қибрай сув иншооти”да 2 нафар номаълум шахс “Purdus servis” МЧЖ корхонасига тегишли бўлган 250 метр қиймати 13 716 000 сўм бўлган мис кабелларини ўғирлаб кетаётган вақтида "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Воқеа жойига етиб келган туман “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходими ва туман ИИБ ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБга ўрнатилган тартибда топширилган.
Суриштирув давомида фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилганда улар 24 ёшли M.Қ. ва Н.О.лар эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.