Янгиликлар

30 Июнь 2023

ЁШЛАРНИНГ ИҚТИДОРИНИ ЮЗАГА ЧИҚАРИШ УЧУН ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРДА БЕЛЛАШУВЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Янги Наманган тумани "Мингчинор" маҳалласида туман ёшлари учун "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, вилоят Мудофаа ишлари бўйича ҳамда "Қўриқлаш" бошқармалари ҳамда ҳудуддаги Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда иштирок этган ўқувчи ёшлар учун кўплаб спорт турлари шахмат-шашка, стол тенниси, ўзбек жанг санъати, камондан отиш ҳамда футбол спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Шунингдек, тадбир давомида "Заковат" интеллектуал ўйини, ёш китобхонлар беллашуви ҳам ўтказилди.