ЁШЛАР ЕНГИЛ АТЛЕТИКАДА МОҲИР ЭКАНЛИКЛАРИНИ ИСБОТЛАШДИ
Спортнинг ҳар қандай тури инсонни саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, киши орасида дўстона алоқаларни ўрнатишга ҳам кўмаклашади. Куни кеча Ангрен шаҳрида 16-30 ёшли атлетлар орасида енгил атлетика йўналишида беллашувлар ўтказилиб, йигит-қизларнинг имкониятлари синовдан ўтказилди.
Тошкент вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамда Ангрен шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари ташаббуси билан ўтказилган баҳсларда 100 ва 1000 метрга югуриш, қувноқ эстафета шартларида маҳорат ҳамда эпчиллик синовдан ўтказилди.
Яккалик баҳсларида ҳар бир йўналишда совриндорлар номи аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.