Янгиликлар

11 Октябрь 2023

ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛГАН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛД

Ёшларнинг маънавиятли бўлиб улғайишида уларнинг ўз тарихини яхши билишлари муҳим аҳамият касб этади. Куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари учун Ховос туманида жойлашган “Бобо Жобир” зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Бу ерда ўқувчи ёшлар зиёратгоҳининг 2500 йиллик тарихи ҳамда бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Саёҳат давомида ёшларни Миллий гвардия соҳасида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар ва тизимда амалга оширилаётган салмоқли ишлар бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишлари мақсадида Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлимида ўқувчи ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, бўлимда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Бундай тадбирлар эса келажагимиз эгаларини келгуси ҳаёт йўлида катта аҳамият касб этади.