ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ТИЗИМЛИ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирга вилоят ҳудудидаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган йигит-қизлар, оилавий болалар уйлари фарзандлари, ногиронлиги мавжуд бўлган ёшлар жалб этилиб, уларнинг муаммолари тингланди.
Йиғилиш давомида 4 нафар ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиш, тўлов контракт пулларини тўлашга кўмаклашиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, мактабни кўчириш каби муаммолари шу ернинг ўзида ҳал қилинди. 6 нафарининг муаммосини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасадди ходимларга топшириқлар берилиб, қисқа вақт ичида масалаларни бартараф этиш чораларини кўриш лозимлиги тушунтирилди.
Мазкур йўналиш бўйича ишлар республикамизнинг бошқа вилоятларда ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда.