Янгиликлар

19 Июнь 2023

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИДА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Наманган вилоят Тўрақўрғон туманидаги "Исҳоқхон Ибрат" мажмуасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. 100 нафардан кўпроқ йигит-қизлар иштирок этган фестивалда шахмат-шашка ва бошқа спорт тури бўйича мусобақалар, "Заковат" интеллектуал ўйини, касблар танлови ҳамда камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиб, эртамиз эгаларининг маҳорати синовдан ўтказилди.
Фестиваль якунида истеъдодли ёшлар томонидан ташкил этилган гала-концерт барчага кўтаринки кайфият бахш этди.