Янгиликлар

25 Июнь 2023

ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог ходимлари томонидан Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлари иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.

Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.

Турли хил шароитларга мослашиш ва кўникма ҳосил қилиш, ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез, осонроқ бажаришда ушбу тренинг машқларининг аҳамияти катта.

Ёш ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион машғулотлар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган ҳар хил психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ходимларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.