ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ЎЗГАЧА ЙЎНАЛИШДА МАШҒУЛОТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Навоий шаҳридаги Президент мактабида “Мактабда бола ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси Ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ходимлари билан биргаликда психокоррекцион тренинг ташкил этилди.
Унда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”нинг тегишли моддалари ҳақида маълумотлар берилиб, хизмат фаолияти доирасида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятлар ечими юзасидан қизиқарли машғулотлар олиб борилди.
Тренинг давомида малакали психологлар томонидан ходимларга ўқувчилар орасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Турли психологик машғулотлар орқали хотирани мустаҳкамлаш имконияти яратилиб, диққатни жамлаш, эътиборни бир жойга қаратиш, тезкор вазиятларда аниқ қарорлар қабул қилиш борасида ҳам фойдали тавсиялар берилди.