Янгиликлар

5 Июль 2023

ЁНҒИНГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛДИ

Ёнғин тилсиз ёв, агар ўз вақтида бартараф этилмаса кўплаб муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Турли табиий ва техноген вазиятларда ушбу жиддий муаммони яъни ёнғинни жиловлаш, тезлик билан тарқалишини олдини олишда ҳар бир инсонда бошланғич кўникма бўлиши даркор.

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларида ўқиётган тингловчилар учун “Олов – тилсиз ёв” шиори остида вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг масъуллари томонидан ўт ўчириш тартиблари, бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилиш каби кўникмалар, шунингдек махсус оловларни ўчириш учун мўлжалланган техник воситаларни ишлатиш каби муҳим жиҳатлар ҳақида тушунчалар берилди.

Ўт ўчириш машинасидаги қурилмаларни ишлатиш, турли объектлардаги бирламчи воситалар ёрдамида тилсиз ёвни бартараф этиш каби амалий жараёнларни тингловчиларнинг ўзилар ҳам бевосита мутахассислар кўмагида бажариб кўрдилар.