Янгиликлар

22 Январь 2024

ЙЎЛЛАРДАГИ ҚОИДАЛАР БАРЧА УЧУН БАРОБАР

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларни етказиш мақсадида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари иштирокида профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларида тугилган саволларга батафсил жавоб берилди.