Янгиликлар

16 Июль 2023

ЙЎЛЛАР ҚАТЪИЙ ИНТИЗОМНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

Йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ҳаракат иштирокчилари учун аниқ ва қатъий белгиланган нормаларга амал қилиш механизмини шакллантириш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун устувор вазифалардан бири саналади.

Мазкур масалалар муҳокамаси юзасидан куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Тупроққалъа туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари учун давра суҳбати ташкиллаштирилди. Тадбир давомида туман ИИБ, ЖХХ, ЙПХ ходимлари томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш давомида ҳайдовчига юклатилган талаблар ҳамда қонунчиликка киритилган янгиликлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, бугунги замон талабларидан келиб чиқиб барча фуқаролар техника ва технологиялардан фойдаланиш баробарида, улардан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилишлари инсон саломатлигини таъминлаш учун михим эканлиги аълочида таъкидланди.

Тадбир орқали ходимлар мутахассисларга саволлар билан юзланиб ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлдилар.